ЯГОНА АКЦИЯДОРНИНГ ЙИЛЛИК ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА!

2022 йил 20 май куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Содиқ Азимов кўчаси Тўйтепа МФЙ рақамсиз уй манзили бўйича жойлашган «ALFA LIFE INSURANCE» АЖ биносида ягона акциядорнинг 2021 йил якунлари бўйича йиллик йиғилиши бўлиб ўтади. Шунингдек, қўшимча сифатида жамиятнинг 2022 йил биринчи чорак якунлари бўйича ҳам масалалар кўриб чиқилади.          

Кун тартиби:

1. Жамият ижроия органининг 2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳамда 2022 йил биринчи чорак бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.

2. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳамда 2022 йил биринчи чорак бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.   

3. Жамиятнинг 2021 йил бўйича йиллик ҳамда 2022 йил биринчи чорак учун чорак молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиш.

4. Жамиятнинг 2021 йил бўйича йиллик ҳамда 2022 йил биринчи чорак учун чорак молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан аудиторлик ташкилотининг хулосасини кўриб чиқиш.

5. Жамиятнинг 2021 йил бўйича йиллик ҳамда 2022 йил биринчи чорак учун чорак баланс, шунингдек 2021 йил бўйича йиллик ва 2022 йил биринчи чорак учун ҳисоботларини тасдиқлаш.

6. Кузатув кенгаши аъзолари таркибини тасдиқлаш.

7. Тафтиш комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи – Бош директор билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш.

9. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

10. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолиятидан олинган фойдани, шунингдек 2022 йил биринчи чорак якунллари бўйича олинган фойдани тақсимлаш.

11. Эълон қилинган акциялар миқдорини кўпайтириш.

11. Жамиятнинг устав капитали миқдорини кўпайтириш.

12. Жамиятнинг таъсис хужжатларига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш, янги таҳрирда тасдиқлаш.  

13. Рентабеллик даражаси паст бўлган Асака суғурта мартказининг (филиал) фаолиятини тугатиш.

 

Ягона акциядор вакили Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши зарур. Юридик шахс номидан овоз бериш учун ишончнома мазкур юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган, раҳбарнинг имзоси остида берилади.

Ягона акциядорнинг йиллик йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрланган материаллар билан «ALFA LIFE INSURANCE» АЖнинг Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Содиқ Азимов кўчаси Тўйтепа МФЙ рақамсиз уй манзилида жойлашган бош офисида танишиш мумкин.

Электрон почта: alfalife@alfalife.uz, Веб сайт: https://www.alfalife.uz/

Маълумот учун телефонлар: 78 120 01 37, 94 430 10 95.

Кузатув кенгаши


×
Страхование выезжающих за рубеж
Страхование от несчастных случаев
Долгосрочное страхование
с выплатой бонуса
Включить/выключить
черно-белую версию
Включить/выключить
озвучивание текста