Ягона акциядор қарори қабул қилинган мажлисда ягона акциядор вакили «ALFA INVEST sug‘urta
kompaniyasi» АЖ Бош директори Ахметова И.Ю., жамият кузатув кенгаши аъзолари Абдурахимова Ш.Р. ва
Арипов Б.Н., шунингдек жамият Бош директор Якубова Н.К. иштирок этди.
Мажлисда жамият кузатув кенгашининг, ижроия органининг 2022 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, шунингдек жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисоботини кўриб чиқилди, жамиятнинг 2022 йил бўйича йиллик баланс ҳамда 2022 йил бўйича йиллик ҳисоботларини тасдиқланди.
Шунингдек, кузатув кенгаши аъзолари таркиби тасдиқланди ҳамда тафтиш комиссияси тугатилди. Шу билан бирга жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи – Бош директор билан тузилган меҳнат шартномаси муддати бир йилга узайтирилди.
Жамият кузатув кенгаши томонидан 2022 йил давомида олинган фойдани (дивиденд) тақсимламаслик тавсия қилинганлигини инобатга олиб, фойдани (дивиденд) тақсимламаслик маъқулланди
Жамият тафтиш комиссиясини тугатиш муносабати билан жамиятнинг таъсис хужжатларига ўзгартиришлар киритилди ва жамият устави янги таҳрирда тасдиқланди.