«ALFA LIFE INSURANCE» акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши томонидан
2023 йил 09 июнь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Содиқ Азимов кўчаси Тўйтепа МФЙ рақамсиз уй манзили бўйича жойлашган «ALFA LIFE INSURANCE» АЖ биносида ягона акциядорнинг 2022 йил якунлари бўйича йиллик йиғилишни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
1. Жамият ижроия органининг 2022 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини кўриб чиқиш.
2. Жамият кузатув кенгашининг 2022 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини кўриб чиқиш.
3. Жамиятнинг 2022 йил бўйича йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиш.
4. Жамиятнинг 2022 йил бўйича йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан аудиторлик ташкилотининг хулосасини кўриб чиқиш.
5. Жамиятнинг 2022 йил бўйича йиллик баланс ҳамда 2022 йил бўйича йиллик ҳисоботларини тасдиқлаш.
6. Кузатув кенгаши аъзолари таркибини тасдиқлаш.
7. Тафтиш комиссиясини тугатиш.
8. Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи – Бош директор билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш.
9. Жамиятнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолиятидан олинган фойдани тақсимлаш.
10. Тафтиш комиссиясини тугатиш муносабати билан жамиятнинг таъсис хужжатларига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш, янги таҳрирда тасдиқлаш.
Ягона акциядор вакили Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши зарур. Юридик шахс номидан овоз бериш учун ишончнома мазкур юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган, раҳбарнинг имзоси остида берилади.
Ягона акциядорнинг йиллик йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрланган материаллар билан «ALFA LIFE INSURANCE» АЖнинг Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Содиқ Азимов кўчаси Тўйтепа МФЙ рақамсиз уй манзилида жойлашган бош офисида танишингиз мумкин.