2022 йил 13 июнь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Содиқ Азимов кўчаси Тўйтепа МФЙ рақамсиз уй манзили бўйича жойлашган «ALFA LIFE INSURANCE» АЖ биносида ягона акциядорнинг 2021 йил якунлари бўйича такрорий йиллик йиғилиши бўлиб ўтади. Шунингдек, қўшимча сифатида жамиятнинг 2022 йил биринчи чорак якунлари бўйича ҳам масалалар кўриб чиқилади. Кун тартибидаги масалалар ўзгартиришсиз қолдирилган.
Ягона акциядор вакили Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши зарур. Юридик шахс номидан овоз бериш учун ишончнома мазкур юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган, раҳбарнинг имзоси остида берилади.
Ягона акциядорнинг йиллик йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрланган материаллар билан «ALFA LIFE INSURANCE» АЖнинг Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Содиқ Азимов кўчаси Тўйтепа МФЙ рақамсиз уй манзилида жойлашган бош офисида танишиш мумкин.
Электрон почта: alfalife@alfalife.uz, Веб сайт: https://www.alfalife.uz
Маълумот учун телефонлар: 78 120 01 37, 94 430 10 95.
Кузатув кенгаши