Решения единственного акционера

КУН ТАРТИБИ:

1. Жамият ижроия органининг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини кўриб чиқиш.

2. Жамият кузатув кенгашининг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини кўриб чиқиш.  

3. Жамиятнинг 2023 йил бўйича йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан аудиторлик ташкилотининг хулосасини кўриб чиқиш.

4. Жамиятнинг 2023 йил бўйича йиллик баланс ва ҳисоботларини кўриб чиқиш, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг ташкилий тузилмаси, жамиятнинг “Ички аудит тўғрисида”ги, “Молиявий таҳлил, статистика ва активларни бошқариш департаменти тўғрисида”ги низомларни ҳамда жамиятнинг бош директори лавозим йўриқномасини янги таҳрирда тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2022 ва 2023 йил молия-хўжалик фаолиятидан олинган фойдани тақсимлаш.

7. Жамиятнинг қўшимча акцияларни чиқариш.

8. “Акцияларни қўшимча чиқариш тўғрисида”ги қарорни тасдиқлаш.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. Жамият ижроия органининг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. Жамият кузатув кенгашининг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. Жамиятнинг 2023 йил бўйича йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан аудиторлик ташкилоти “SMART AUDIT” МЧЖнинг 15.04.2024 йилдаги хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. Жамиятнинг 2023 йил бўйича йиллик баланс ва ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин, жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлансин.

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. Жамиятнинг ташкилий тузилмаси, жамиятнинг “Ички аудит тўғрисида”ги, “Молиявий таҳлил, статистика ва активларни бошқариш департаменти тўғрисида”ги низомлар ҳамда жамият бош директорининг лавозим йўриқномаси янги таҳрирда тасдиқлансин.

Кун тартибидаги олтинчи масала бўйича

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. 2023 йил учун ҳисобланган 199 455 560.27 сўм миқдордаги соф фойданинг 5 фоизи - 9 972 778.01 сўм жамиятнинг захира фондини шакллантириш учун йўналтирилсин.

2. 2022 йилнинг сўнги уч чораги бўйича ҳисобланган 1 462 336 875.64 сўм миқдоридаги соф фойдадан 5 % ставкадаги дивидендлар тарзидаги даромадлар учун фойда солиғи 73 116 843,78 сўм ҳисоблансин ва бдюжетга тўлансин, ҳисобланган 1 389 220 031.85 сўм миқдоридаги соф фойда чиқариладиган қўшимча акцияларни сотиб олиш орқали жамият устав капиталига йўналтирилсин.

3. 2023 йил якунлари бўйича ҳисобланган 189 482 782.26 сўм миқдоридаги соф фойдадан 5 % ставкадаги дивидендлар тарзидаги даромадлар учун фойда солиғи 9 474 139,11 сўм ҳисоблансин ва бдюжетга тўлансин, ҳисобланган 180 008 643.15 сўм миқдоридаги соф фойда чиқариладиган қўшимча акцияларни сотиб олиш орқали жамият устав капиталига йўналтирилсин.

4. Акциядор ҳисобидан 30 771 325 сўм чиқариладиган қўшимча акцияларни сотиб олиш орқали устав капиталига йўналтирилсин.

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. Қуйидаги тартибда ва шартларда бир дона акциянинг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм жами қиймати 1 600 000 000 (бир миллиард олти юз миллион) сўм бўлган 1 600 000 (бир миллион олтиз юз минг) дона оддий эгасининг номи ёзилган хужжатсиз «ALFA LIFE INSURANCE» АЖнинг қўшимча акциялар чиқарилсин:

- акцияларнинг мазкур чиқарилиши жамиятнинг ягона акциядори «ALFA INVEST sug‘urta kompaniyasi» АЖга ёпиқ обуна жойлаштириш усули билан хусусий жойлаштиради;

- акцияларнинг мазкур чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида жойлаштирилади;

- акцияларни жойлаштиришнинг бошлаш санаси: мазкур акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтган сана;

- акцияларни жойлаштиришнинг тугаш санаси: мазкур чиқаришдаги охирги акция жойлаштирилган сана, аммо жойлаштиришнинг тугаш санаси жойлаштиришнинг бошлаш санасидан бошлаб 15 (ўн беш) кундан ортиқ бўлмаслиги керак;

- ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби: акцияларнинг мазкур чиқарилиши ташкил қилинмаган биржадан ташқарида савдода фуқаровий-ҳуқуқий битим тузиш орқали жойлаштирилади;

- ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: акциялар номинал қиймати бўйича жойлаштирилади;

- акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби: ушбу чиқарилишдаги акцияларни тўлаш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

- 2022 йилнинг II, III ва IV чораклари бўйича ҳисобланган 1 389 220 031.84 миқдоридаги дивидендлар ҳисобидан;

- 2023 йил бўйича ҳисобланган 180 008 643.14 миқдоридаги дивидендлар ҳисобидан;

- 30 771 326 сўм миқдоридаги акциядорнинг ўз маблағлари ҳисобидан;

- ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби: акцияларнинг ушбу чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда жамият томонидан акция учун тўлов сифатидан олинган пул маблағлари акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб  топилган санадан бошлаб 10 кун ичида қайтарилади.

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. Ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ “Акцияларни қўшимча чиқариш тўғрисида”ги қарор тасдиқлансин.


×
Страхование выезжающих за рубеж
Страхование от несчастных случаев
034 - Life Insurance Created with Sketch.
Долгосрочное страхование
с выплатой ренты
Долгосрочное страхование
с выплатой бонуса
Включить/выключить
черно-белую версию
Включить/выключить
озвучивание текста